Фозил кори как умер

Ўзбекистон тақиқлаган Фозил қори ким? — BBC News O’zbek

  • Шодиёр Сайф
  • Би-би-си, Олма-ота

21 март 2014

Сурат манбаси, none

Сурат тагсўзи,

Ўзбекистон — диний эркинлик энг қаттиқ назорат остига олинган мамлакатлардан бири

Термиз шаҳрида чоп этилувчи “Халқ йўли” газетаси Сурхондаёрдаги “Айритом” (Ҳайратон) чегара божхона масканида Афғонистондан қайтаётган ўзбекистонлик фуқаронинг қўл телефонидан Ўзбекистонда тақиқланган диний мазмундаги аудиофайллар топилгани ҳақида ёзди.

Бу тақиқланган файл Фозил қорининг маърузаси, дейилмоқда.

Хабарда Фозил қорининг фамилияси келтирилмаган, аммо диний уламоларга кўра, шу вақтгача Ўзбекистонда фақат битта уламо — Фозил Қори Собиров ўз маърузалари билан танилган.

“Nokia 2700 русумли қўл телефонига қўшимча сифатида ўрнатилган флеш карта хотирасида мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш мумкин бўлмаган Фозил қори ва бошқа шахси номаълум кишилар томонидан айтилган 4 дона диний мазмундаги аудиофайллар топилди” — дейилади газета хабарида.

Мақолада ёзилишича, ушбу фуқаро устидан маҳкама бўлиб ўтган ва у энг кам иш ҳаққининг 5 баробари миқдорида жаримага тортилган.

Афғонистондан қайтаётган шахс қўл телефонидаги аудиофайлларнинг Ўзбекистон ҳудудида тақиқланганидан хабари йўқлигини айтган.

Муаллиф диний мавзудаги аудиофайлларнинг нима сабабдан Ўзбекистон ҳудудида тақиқлангани борасида ҳеч нарса демаган. Бундан ташқари, Фозил қори деганда айнан ким назарда тутилгани борасида ҳам аниқ маълумот йўқ.

Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси раиси муовини Абдулазиз Мансур Би-би-си билан суҳбатда Ўзбекистонда Фозил қори номи билан фақат битта имомнинг маърузалари қўлма қўл бўлиб келгани ва халқ орасида танилганини айтди.

Бироқ 2009 йили вафот этган Фозил қори Собировнинг аудиофайллари Ўзбекистонда тақиқланмаган, дейди у.

Қайси Фозил қори?

Сурат тагсўзи,

Ўзбекистон минглаб мустақил диндорларни қамоққа ташлаган

“Бу Собиров Фозил қори бўлиши мумкин эмас. Лекин ундан бошқа яна бирон Фозил қори номи билан машҳур бўлган уламо номини ҳам эшитмаганман. Бунга аниқлик киритиш керак» — дейди Абдулазиз Мансур — «Фозил қори вафот этган бўлсалар ҳам, номлари ҳамма жойда жуда ҳурмат билан тилга олиняпти. Маърузалари қўлма қўл бўлиб юрибди. Дўконларда ҳам бор”.

Читайте также:  Можно ли заболеть корью после 40 лет

Диний идора масъулининг айтишича, Ўзбекистонда давлатга қарши гапирган ва нафрат туйғуларини тарқатувчи олимларнинг маърузалари тақиқланган. Абдулазиз Мансурга кўра, бирор диний уламони тақиқлаш бўйича Мусулмонлар диний идораси тавсия бермайди. Бундай қарорларни давлатнинг махсус хизматлари чиқаради.

Би-би-си ушбу хабарни чоп қилган “Халқ йўли” газетаси мухбири ҳамда бундай қарор чиқарган маҳкама билан боғланишга уринди. Аммо ҳаракатлари ҳозирча зое кетди.

Шу асно, Қайси Фозил қори назарда тутилгани ва маҳкама нимага асосланиб, бу каби ҳукм чиқаргани ҳозирча номаълум қолмоқда.

Ўзбекистонда тақиқланган диний уламолар Абдували қори Мирзаев ва Обид қори Назаров аудио файлларини сақлаганликда айбланиб жиноий иш очиш ҳоллари олдин кузатилган.

Бироқ Тошкентдаги Қаффол Шоший номидаги масжид Имом-хатиби бўлган Фозил қори Собировнинг ҳам маърузалари тақиқланган бўлиши мумкинлиги ҳақида илк бор хабар чиқмоқда.

Ўзбекистон халқаро ташкилотлар томонидан эътиқод эркинлиги чекланган давлатлардан бири, дея қайд этилади.

Минглаб мустақил диндорлар ўз эътиқоди боис қамоққа ташланган.

Уларнинг ваҳшиёна қийноқларга тутилиши ҳақида ҳар йили бонг урилади. Аммо кузатувчилар ҳуқуқ фаоллари аҳвол яхши тарафга ўзгармаётганини айтишади.

Ўзбек қамоқхоналаридан диний сабаблар билан қамалганларнинг ўлиги чиқиб туради. Расмийлар уларнинг қийноқдан ўлганини рад этишади.

Бироқ маҳкумлар, уларнинг оилалари ҳамда инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, диний эътиқод боис қамалган мусулмонлар Ўзбекистон қамоқхоналарида энг ашаддий қийноқ ва таҳқирларга тутиладилар.

Источник